Россияда сайлов комиссиялари ишига тўсқинлик қилиш бўйича 15 та жиноий иш қўзғатилди
Олам
−
16 Март
6140Президентлик сайловлари бўлиб ўтаётган Россияда сўнгги 24 соат ичида сайлов комиссиялари ишига тўсқинлик қилиш бўйича камида 15 та жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.
Маълумотларга кўра, фуқароларнинг сайлов участкаларида ўт очишга, сайлов қутиларини “зелёнка”, ёд ва сиёҳ билан тўлдиришга уринишлари юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.
Москвада иккита, Воронеж вилоятида учта ва Санкт-Петербург, Великий Новгород, Иваново, Ростов ва Волгоград вилоятлари, Краснодар ва Красноярск ўлкалари, Ханти-Мансийский автоном округи Карачай-Черкесия, Қримда биттадан жиноий иш очилган.
Маълумот учун, Россияда президентлик сайловларида асосий овоз бериш 15-17 март кунлари бўлиб ўтади. Янги сайланган Президент бу лавозимда 6 йил ишлайди. Сайланиш имконияти жуда юқори деб ҳисобланган Путин яна овоз беришда ғалаба қозонса, 5-марта Россия Президенти бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Путин россияликларни президентлик сайловларида иштирок этишга чақирганди. Россия қамоқхонасида вафот этган мухолифатчи Алексей Навальнийнинг беваси Юлия Навальная Ғарб давлатларини Россияда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари натижаларини тан олмасликка ва Владимир Путинни Россиянинг бешинчи муддатга сайланадиган Президенти сифатида қабул қилмасликка чақирди. АҚШ ва Япония босиб олинган Украина ҳудудларида ўтказилаётган сайлов натижаларини тан олмаслигини билдирди.
LiveБарчаси