Россияда поездни ёқиб юбормоқчи бўлган марказий осиёлик мигрант қўлга олинди (видео)
Олам
−
19 Август 2025 9335 1 дақиқа
Россия таркибидаги Удмуртия Республикасида поездни ёқиб юборишга тайёргарлик кўрган марказий осиёлик шахс қўлга олинди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳужумга тайёргарлик кўраётган одамни хавфсизлик ходимлари кўча супурувчиси кийимида ушлаган. Улар фуқаронинг ниятидан бохабар бўлган ва ҳужумга тайёргарлик кўриб, супурувчи кийимини кийган.
Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан эълон қилинган кадрлар орқали 3 нафар махсус ходим кўча супурувчи либосида гумонланувчини ушлаб, уни зарарсизлантирганини кўриш мумкин.
Ушбу қўлга олиш Удмуртиянинг Глазов шаҳрида содир бўлган. Нашрга кўра, гумонланувчидан қўлбола ёнувчи қурилмалар тайёрлаш учун қисмлар ва мобил телефон топилган.
Унга террорчилик ҳужумига тайёргарлик ва террорчилик фаолиятига ундаш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари Ростов-на-Дону шаҳрида марказий осиёлик бир фуқарони террорчилик ҳаракатини уюштиришга уринишда гумон қилиб, ҳибсга олганди. Тергов маълумотларига кўра, у Россия Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли ҳарбий ходимига суиқасд уюштиришни режалаштирган. Унинг ёнидан 400 грамм тротил эквивалентига тенг бўлган қўлбола портловчи мослама топилган.
Live
Барчаси