Россияда марказий осиёлик теракт уюштиришга уринишда гумонланмоқда (видео)

Олам

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) ходимлари Ростов-на-Дону шаҳрида марказий осиёлик бир фуқарони террорчилик ҳаракати уюштиришга уринишда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда бугун, 29 июль куни ФХХнинг ахборот хизматига таяниб, “Известия” хабар берди.

Хабарга кўра, 1982 йилда туғилган, Марказий Осиё давлатларидан бирининг фуқароси бўлган шахс қўлга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у Россия Мудофаа вазирлигининг юқори лавозимли ҳарбий ходимига суиқасд уюштиришни режалаштирган. Унинг ёнидан 400 грамм тротил эквивалентига тенг бўлган қўлбола портловчи мослама топилган. ФХХнинг маълум қилишича, гумонланувчи айбини тан олган.

Ҳолат юзасидан ФХХнинг Ростов вилояти бўйича бошқармаси қуйидаги моддаларга асосан жиноят иши қўзғатган:

  • Жиноят кодексининг 30-моддаси 1-қисми ва 205-моддаси 1-қисми – террорчилик ҳаракатига тайёргарлик,
  • 222.1-модда 1-қисми – портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларни ноқонуний муомалага киритиш,
  • 223.1-модда 1-қисми – портловчи моддалар ёки портловчи қурилмаларни ноқонуний тайёрлаш.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москва вилоятининг Шёлково шаҳрида Ўзбекистон фуқароси 49 ёшли кар-соқов эркакни калтаклаб ўлдирганди. Жабрланувчи ахлат контейнерлари ёнидан ўтаётганида, у ерда маҳаллий бошқарув компаниясида ишловчи икки ўзбекистонлик ишчи чиқиндиларни ковлаётган бўлган. Кар-соқов эркак имо-ишоралар орқали норозилигини билдирган – тахмин қилинишича, у уларнинг ахлатни титкилаётганига эътироз билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия теракт Марказий Осиё Ростов-на-Дону

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг