Россияда мигрантларнинг уй ижарага олиши қийинлашиши мумкин
Олам
−
11 Ноябрь
4426Россияда мигрантлар учун ижара муддатини чеклаш ва бу ҳудудни қаттиқ назоратга олиш таклиф қилинди. Бу ҳақда Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари, ЛДПР раҳбари Леонид Слуцкий маълум қилди.
Таъкидланишича, мигрантлар томонидан квартираларни ижарага олиш умумий қабул қилинган қоидаларни бузиш туфайли жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Шовқин, ахлат ташлаш, жанжал кўп авж олмоқда. Маҳаллий аҳоли фарзандлари ва ўзларининг хавфсизлигидан хавотирда, чунки ижарага олинган квартираларнинг эгаларини топиш қийин ҳамда полицияга қўнғироқ қилиш кўпинча мигрантларнинг тажовузкорлигига олиб келади.
ЛДПР партияси етакчиси Леонид Слуцкий эса муҳожирлар учун уй-жой ижараси бўйича қатъий қоидалар яратишни талаб қилмоқда. У аллақачон ҳукуматга ташриф буюрувчиларни фақат келишув бўйича уй-жой билан таъминлашга мажбурловчи ва шу билан бирга ижаранинг максимал муддатини бир йил белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳалари пакетини юборган.
Слуцкийга кўра, Москвадаги арзон уй-жойларнинг 85 фоизида мигрантлар яшайди. Депутат янги тартиб уй эгаларига ҳам тегишли бўлиши лозимлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия паспортини олган чет эл фуқаролари жорий йилнинг 23 ноябрдан бошлаб фуқаровий қасамёд қабул қилмаса, ундан маҳрум бўлиши ҳақида хабар берилганди. Кўрсатилган санадан кейин қасамёд қилмаганлар автоматик равишда фуқароликни олмаган ҳисобланади ва уларга Россия паспортини бериш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас, деб топилади.
LiveБарчаси