Россияда фуқароликка қасамёд қилмаганларнинг паспорти олиб қўйилади
Олам
−
11 Ноябрь
3378Россия паспортини олган чет эл фуқаролари жорий йилнинг 23 ноябрдан бошлаб фуқаровий қасамёд қабул қилмаса, ундан маҳрум бўлади. Бу ҳақда 2023 йил миграция сиёсатини кучайтирган президент фармонига асосланиб, Россия Ички ишлар вазирлиги нашри хабар берди.
Қайд этилишича, кўрсатилган санадан кейин қасамёд қилмаганлар автоматик равишда фуқароликни олмаган ҳисобланади ва уларга Россия паспортини бериш тўғрисидаги қарор ҳақиқий эмас, деб топилади.
Ушбу талаб 2017 йил 1 сентябрдан олдин Россия фуқароси бўлганлар ёки фуқароликни олиш пайтида маълум сабабларга кўра қасамёд қилишдан озод этилганларга нисбатан қўлланмайди. Негаки мамлакат фуқаросининг қасамёд матни 2017 йилда тасдиқланган. Унга кўра, Россия паспортини олган шахс фуқароликни ихтиёрий ва онгли равишда қабул қилади, шунингдек, мамлакат конституцияси ва қонунларига риоя этишга, россияликларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилишга, фуқаролик мажбуриятларини бажаришга, давлат эркинлиги ва мустақиллигини ҳимоя қилишга, Россияга содиқ қолишга, унинг тарихи, маданияти ва анъаналарини эъзозлашга қасамёд қилади.
Россия фуқаролигини олишда қасамёд қилиш Президент Владимир Путин ташаббуси билан жорий этилган. Тасдиқланган тартибга кўра, паспортни олувчи матнни ўқиши ва бланкага имзо қўйиши керак. 18 ёшга тўлмаган ва туғилганлик бўйича фуқароликни олган шахслар бундан озод этилган.
Ушбу нормалар 2023 йил кузида “Россия Федерацияси фуқаролиги тўғрисида”ги федерал қонун (N 138-FЗ) ва президентнинг тегишли фармони билан тасдиқланган, аммо у янги бандни – паспорт олинганидан кейин бир йил ичида фуқаролик қасамёдини қабул қилишни ўз ичига олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Томск шаҳрида асли ўзбекистонлик бўлган Маҳмуджон Мабубзода исмли Россия фуқароси ҳарбий қўмитада рўйхатдан ўтмагани учун фуқароликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди. 30 ёшли Маҳмуджон 28 август куни Россияга қасамёд қилиб, ушбу давлат фуқаролигини олган. Бироқ, икки ҳафта ичида Ҳарбий қўмитада рўйхатдан ўтиш мажбуриятини бажармаган. У буни Ҳарбий қўмита биносидаги узун навбатлар билан изоҳлаган. 30 ёшли Маҳмуджон 28 август куни Россияга қасамёд қилиб, ушбу давлат фуқаролигини олган. Бироқ, икки ҳафта ичида Ҳарбий қўмитада рўйхатдан ўтиш мажбуриятини бажармаган. У буни Ҳарбий қўмита биносидаги узун навбатлар билан изоҳлаган.
LiveБарчаси