Россияда масжидни портлатмоқчи бўлган миллатчи ҳибсга олинди

Олам

Россиянинг Барнаул шаҳрида масжидга ҳужум қилишни режалаштирган украиналик миллатчи қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг баёнотида сўз боради.

“Террористик фаолиятни амалга ошириш мақсадида таълим бериш” моддаси бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида “Этник миллий уюшма” (ЭМУ) украин миллатчи ташкилоти тарафдорининг фаолияти бостирилди”, дейилади ФХХ хабарида.

Махфий хизматларнинг хабарига кўра, қўпорувчилик жараёнини амалга оширмоқчи бўлган шахс 2000 йилда туғилган маҳаллий фуқаро бўлиб чиққан. У украин миллатчи ташкилоти кураторларидан мусулмонларнинг оммавий йиғилиш жойларида, шунингдек, маъмурий бинолар яқинида тўғридан-тўғри ҳаракатларни тайёрлаш бўйича кўрсатмалар олган.

Тинтув пайтида гумонланувчи олдидан портловчи моддалар, бомба ясаш бўйича кўрсатмалар шунингдек, экстремистик адабиётлар топилган.

Маълум қилинишича, қўлга олинган шахс, аллақачон ўз айбига иқрор бўлган. Жиноятчининг сўзларига кўра, унинг ўзи миграция борасидаги давлат сиёсатидан норози бўлганлиги сабабли украиналик кураторларига мурожаат қилган. Март ойи бошида унга ҳужумлар учун нишонлар танлаш, сўнгра уларга ўт ёқиш ёки портлатиш вазифаси қўйилган.

ФХХ маълумотларига кўра, украиналик экстремистлар ўзларининг ташвиқотларини Telegram, ВКонтакте ва Instagram орқали олиб бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ФХХ

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг