Россияда коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича антирекорд қайд этилди

Олам

image

Кеча,14 октябрь куни Россияда коронавирус сабабли 286 киши вафот этган. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда инфекцияга қарши кураш бўйича тезкор штаб маълумотларига асосланиб хабар берилган.

Аввалги максимал кўрсаткич 13 октябрда қайд этилган. Ўша куни коронавирус қурбонлари сони 244 тани ташкил этганди.

Штаб маълумотларига кўра, умумий ҳисобда мамлакатда коронавирус туфайли 23 минг 491 та ўлим қайд этилган. Инфекциянинг шартли ўлим даражаси 1,73 фоиз бўлиб қолмоқда. 

14 октябрь куни коронавирусдан соғайган россияликлар сони эса 8 392 нафарни ташкил этди. Кечаги кунгача умумий ҳисобда 1 миллион 48 минг 97 киши касалликни енгди.

Шунга қарамай, касаллик кўрсаткичи 77,4 фоиз бўлиб турибди. 

Дунёда эса коронавирусни юқтирганлар 38 миллиондан ошган. 1 миллиондан зиёд одам коронавирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

россия коронавирус

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг