Россияда қурилишда ишлаётган ўзбекистонлик ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
18 Сентябрь 2025 14941 1 дақиқа
Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш майдонида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россиянинг Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекцияси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Добролюбов проспектида, Россия Олий суди ва Олий суд ҳузуридаги суд департаменти биносини қуриш жараёнида 23 ёшли ўзбекистонлик ишчи қурилиш “леса”сида ишлаётганида 15 метр баландликдан қулаб тушиб, воқеа жойида вафот этган. Аниқланишича, ҳалок бўлган ишчи ва қурилиш компанияси ўртасида расмий меҳнат ҳужжатлари мавжуд бўлмаган.
Шимоли-ғарбий минтақалараро меҳнат инспекцияси раҳбари ўринбосари Ольга Казанскаянинг сўзларига кўра, ҳодисанинг эҳтимолий сабаблари ишчининг шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланмагани, жамоавий ҳимоя воситаларининг йўқлиги ва баландликда ишларни қониқарсиз ташкил этиш бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Красноярск ўлкаси, Курагинский туманидаги конда 30 ёшли ўзбекистонлик эркак тоғ массаси босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025