Россияда қамалган америкалик баскетболчи ўз айбига иқрор бўлди

Спорт

image

Жорий йилнинг 7 июль куни гиёҳванд моддалар контарбандасида айбланиб Россияда ҳибсга олинган америкалик баскетболчи Бриттни Грайнер иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, Химки судида америкалик баскетболчи гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича қўйилган айбловни тўлиқ тан олган. Грайнернинг чамадонида таркибида ҳаш мойи бўлган вапе суюқлиги борлиги аниқланган.

Бриттни Грайнер чегарадан гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш нияти йўқлигини иддао қилган. Спортчининг сўзларига кўра, шошилинчда амалга оширган харидлари туфайли у ўзи билан таркибида гиёҳванд модда бўлган суюқлик олганини сезмаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4 июль куни Бриттни Грайнер ёрдам сўраб, Президент Жо Байденга мактуб ёзганди. Шундан сўнг, Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер Президентга баскетболчи томонидан ёзилган мактубни ўқиб берганини маълум қилди. Қолаверса, АҚШ Президенти спортчининг турмуш ўртоғи билан билан суҳбатлашиб, Бриттнини уйига қайтариш учун бор имкониятидан фойдаланаётганини айтди.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

496

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг