Россияда илк марта ОАВ террорчи ташкилотлар қаторига киритилди
Олам
−
10:08
5272Россияда биринчи марта оммавий ахборот воситаси террорчи ташкилот деб тан олинди – бу “Komi Daily” нашри эди. Бу ҳақда кеча, 11 январь куни Федерал хавфсизлик хизмати киритган террорчилик ташкилотлари реестрида келтирилган.
Унга кўра, ушбу нашр сепаратистик “Пост-Россия эркин давлатлар форуми”нинг 172 та “таркибий бўлинмалари” қаторига киритилган. Россия Федерацияси Олий судининг уни рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарори 2024 йил 22 ноябрда қабул қилинган ва 28 декабрда кучга кирди.
Нашр муҳаррирлари ўзларининг Теlegram-каналларида “Кomi Daily”нинг Россияни 41 та кичик штатга бўлиниш тарафдори бўлган “Пост-Россиянинг эркин давлатлари форуми”га ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ёзди.
“Биз энди нима қилиш кераклигини ҳал қилиш учун ҳуқуқ ҳимоячилари билан маслаҳатлашамиз ва албатта, ишлашни давом эттирамиз”, дейилади унда.
Маълумот учун, ўтган йилнинг март ойида Роскомнадзор “Кomi Daily” веб-сайтини блоклаганди. Май ойида нашр муҳаррири Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг нафрат ва адоват қўзғатиш ёки инсон қадр-қимматини камситиш моддаси бўйича эълон қилинган материали туфайли жаримага тортилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин “Толибон”ни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқаришга рухсат берувчи қонунни имзолаганди.
LiveБарчаси