Россияда бир вақтнинг ўзида учта вирусли эпидемия бошланди
Саломатлик
−
10 Январь
8104Россияда тридемия бошланди. Бу ҳақда Роспотребнадзор (Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати) ва Смородинцев номидаги гриппга қарши илмий-тадқиқот институти хабар берди.
Тридемия – учта вируснинг бир вақтда тарқалишини англатади. Ҳозирги вазиятда мамлакатда коронавирус, ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ЎРВИ) ва грипп авж олмоқда.
Мутахассисларнинг фикрича, бир вақтнинг ўзида учта инфекцияни юқтириш мумкин, аммо бу жуда кам учрайди, бироқ кетма-кет касалланиш эҳтимоли юқори. Бу иммунитет тизими мавжуд касаллик натижасида заифлашганида содир бўлади. Бундай вазиятда тананинг янги вирусга қарши курашиши ва касалликнинг қайталанишига қарши туриш қийинроқ кечади.
Ҳозирги вақтда мамлакатда ушбу вируслар орасида А гриппи (H3N2/Gonkong гриппи деб ҳам аталади) кўпроқ тарқалган.
Қайд этилишича, касалланиш даражаси ҳар 10 минг аҳолига 128,1 ҳолатни ташкил этади, бу асосий меъёрдан 83 фоизга юқори.
Мутахассислар февраль-март ойларида касалланишнинг мумкин бўлган пасайишини башорат қилган.
Маълумот учун, Россия COVID-19 билан касалланиш динамикаси энг юқори бўлган учта мамлакат қаторига киради.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Россияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланганди.
LiveБарчаси