Россияда бир ойлик чақалоғи билан қолиб кетган аёл Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Россияда бир ойлик чақалоғи билан қийин аҳволда қолиб кетган аёл Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида ўзбекистонлик фуқаро О.Ж. ишлаш мақсадида Россия Федерациясида бўлиб турган турмуш ўртоғининг ёнига бориб, июнь ойида қиз фарзандли бўлган. Бироқ номаълум сабабларга кўра О.Ж.нинг умр йўлдоши ҳибсга олинган. 

Бир ойлик чақалоғи билан оғир молиявий аҳволга тушиб қолган О.Ж. агентликнинг Екатеринбургдаги вакиллигига мурожаат қилган.

Ҳолат ўрганилиб, аёл Екатеринбургдаги “Колсово” халқаро аэропорти орқали Екатеринбург-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга қайтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг