Россияда 76 нафар марказий осиёлик мигрант қўлга олинди (видео)
Олам
−
29 Август 2023
14902Россиянинг Краснодар шаҳрида полиция ва ФСБ ходимлари “Самолёт” турар-жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўтказилган рейддан сўнг, 76 нафар чет эл фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари чет эл фуқароларининг Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлишининг еттита фактини, шунингдек, иккита сохта рўйхатга олиш ҳолатини аниқлаган.
Қоидабузарларга нисбатан Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 18-8-моддаси 1-1-қисми (Чет эл фуқароси томонидан Россия Федерациясида бўлиш (яшаш) режимини бузиш) бўйича маъмурий баённомалар тузилган. Материаллар судга топширилган. Миграция қонунчилигини бузганлик учун чет эл фуқаролари Россия Федерациясидан чиқариб юборилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда “Самолёт” турар-жой мажмуаси аҳолисининг шикоятлари пайдо бўлиб, улар мигрантларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари ҳақида хабар берган. Фуқароларнинг сўзларига кўра, Марказий Осиёдан келган ишчилар ичкилик ичишади, жанжал қилишиб, қизларни таҳқирлашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги сабзавот омборида ишлаётган юз нафарга яқин Россия паспортига эга муҳожирлар ҳарбий рўйхатга олиш идораси (военкомат)га олиб кетилганди.
LiveБарчаси