Россияда 60 минг мигрантнинг патенти бекор қилинди
Олам
−
26 Ноябрь 2025 17773 1 дақиқа
Россия Ички ишлар вазирлиги 2025 йилда мигрантларнинг деярли 60 минг иш патентини бекор қилди. Бу ҳақда Хавфсизлик кенгаши ўринбосари Александр Гребёнкин “Российская газета”га берган интервьюсида сўз очди.
Унга кўра, мигрантлар патент олган кундан бошлаб икки ой ичида ишга жойлашишлари ҳақида ҳудудий Ташқи ишлар вазирлиги бўлимларига хабар беришлари шарт. Акс ҳолда патент амалдан чиқади ва Россия ҳудудида яшаш учун асос бўлмайди. Шу сабабли, 2025 йилда 60 минг патент бекор қилинган.
“Мигрантларни Россия ҳудудидан тезкор чиқариш бўйича вазирликка қарор қабул қилиш, зарур маълумотларни йиғиш ва замонавий электрон назорат воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган”, деган Гребёнкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 2025 йил бошидан буён 160 мингдан ортиқ чет эл фуқаросининг мамлакатга киришини тақиқлаганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025