Россияда 4 нафар ўзбекистонлик 21 ёшли қизга тажовузда айбланмоқда (видео)

3-саҳифа

image

Бугун, 18 июнь куни Россиянинг Приморск ўлкаси суди 4 нафар ўзбекистонлик йигитга 21 ёшли қизнинг жинсий дахлсизлигини бузиш ҳолатлари бўйича жиноий иш очди. Бу ҳақда Приморск ўлкаси судлари матбуот хизмати хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, иш жорий йилнинг 15 июнь куни Шамора пляжи ҳудудидаги кафеда содир бўлган воқеа билан боғлиқ. Гап шундаки, беш нафар Ўзбекистон фуқароси олдиндан тил бириктириб, жабрланувчига пичоқ тираган ва унга тажовуз қилган.

“Суд тўрт нафар айбланувчига нисбатан икки ойлик қамоққа олиш эҳтиёт чораси тайинлаган. Бешинчисининг процессуал ҳолати эса ҳали аниқланмаган”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ўзбекистонлик мигрант собиқ севгилисининг қизини зўрлашда айбланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик тажовуз 4 нафар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг