Россияда 15 ёшли ўзбекистонлик 42 ёшли ҳамюртини пичоқлади
3-саҳифа
−
22 Октябрь
7007Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик 15 ёшли ўсмир 42 ёшли ҳамюртини пичоқлади. Бу ҳақда “78.ру” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 19 октябрь куни тунда Правда кўчасида содир бўлган. Ёш йигит рашк туфайли 42 ёшли Ўзбекистон фуқаросини пичоқ билан яралаган. Жабрланувчи оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Полиция ходимлари 20 октябрь куни Марат кўчасида гумонланувчини қўлга олган. У жабрланувчининг 15 ёшли ватандоши бўлган.
Маълумотларга кўра, эркак ёш ҳамюрти – хотинининг ўғли билан тил топиша олмаган. Бола эса пичоқ билан ҳужум қилган.
Россия Ички ишлар вазирлигининг Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти бўйича бош бошқармасининг хабар беришича, жиноий қидирув ходимлари тунда 15 ёшли ўзбекистонлик йигитни қўлга олган. У қасддан баданга оғир шикаст етказишда гумон қилиниб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жўнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 24 ёшли ўзбекистонлик энага 6 ойлик чақалоқнинг ўлимида айбланганди. Воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. Ота-она олти ойлик чақалоғини энага қарамоғига ташлаб кетган. Қиз болани чўмилтираётганда бола унинг қўлидан тушиб кетган ва бошини ваннага урган. Энага тез ёрдам чақирган, аммо шифокорлар клиник ўлим ҳолатида шифохонага ётқизилган болани сақлаб қола олмаган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
LiveБарчаси