Россияда ўзбекистонлик энага чақалоқнинг ўлимида айбланмоқда
3-саҳифа
−
21 Октябрь
6349Россияда 24 ёшли ўзбекистонлик энага 6 ойлик чақалоқнинг ўлимида айбланмоқда. Бу ҳақда “78.ру” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 15 октябрь куни Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган. Ота-она олти ойлик чақалоғини энага қарамоғига ташлаб кетган. Қиз болани чўмилтираётганда бола унинг қўлидан тушиб кетган ва бошини ваннага урган. Аввалига энага боланинг иситмаси борлигини айтиб, унга “Нурофен” дорисини берган. Шундан сўнг чақалоқ талвасага туша бошлаган ва ҳушини йўқотган. Энага тез ёрдам чақирган, аммо шифокорлар клиник ўлим ҳолатида касалхонага ётқизилган болани сақлаб қола олмаган. Дастлабки маълумотларга кўра, фожиага бош ва бош суягининг тўмтоқ жароҳати сабаб бўлган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Невский туманида олти ёшли қизни уриб юборган ўзбекистонлик ҳайдовчига нисбатан жинсий зўравонлик моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганди.
LiveБарчаси