Россияда Ҳиндистонда авж олган касаллик аниқланди
Олам
−
18 Май 2021
9034Россияда коронавирусга чалинган беморларда Ҳиндистонда тарқалган хавфли “қора моғор” (мукормикоз) инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда И.И. Мечников номидаги Тиббиёт университетининг Клиник микология, аллергология ва иммунология кафедраси мудири Николай Климко маълум қилган.
Қайд этилишича, ушбу инфекцияни тупроқда яшайдиган микроскопик қўзиқоринлар қўзғатади.
“Россияда мукормикоз камдан-кам ҳолларда, асосан онкогематологик беморларда учрайди. Ҳозир мамлакатимизда Ҳиндистондаги вазият билан таққосланадиган нарса йўқ. Менга маълум бўлишича, COVID-19 билан оғриган беморларда фақат мукормикознинг алоҳида ҳолатлари бўлган. Ҳозирда бундай беморлардан бири бизнинг микологик клиникамизда даволанмоқда, умид қиламанки, унда ҳаммаси яхши бўлади”, деган Климко.
Унга кўра, мукормикоз айниқса иммунитети пасайиб кетганлар учун жуда хавфли. Инфекция нафас олиш ва кўриш органларига таъсир қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Гужарат штатида касаллик авж олганди, у ерда 100 дан ортиқ мукормикоз ҳолати қайд этилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь