Россия ядро қуроллари АҚШ учун муаммо – Пентагон
Олам
−
12 Май 2022
20998Россиянинг ядро арсенали Қўшма Штатлар учун ҳозир ва келажакда жиддий муаммолар туғдиради. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Конгресс Вакиллар палатаси маблағлар қўмитасидаги тингловдаги баёнотида айтилади.
“Охирги ҳафталарда кўрганимиздек, Россия Европада келгуси тажовузнинг олдини олиш учун НАТО доирасида яқин ва доимий мувофиқлаштиришни талаб қилувчи даҳшатли таҳдид бўлиб қолмоқда. Россиянинг ядровий салоҳияти ҳам ҳозирда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда ва келажакда ҳам яратади”, дейди Остин.
Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳаракатлари “трансатлантик хавфсизликка таҳдид”дир.
Остиннинг қўшимча қилишича, Вашингтон таҳдидни нафақат Россияда, балки, аввалроқ айтиб ўтилганидек, Хитойда ҳам кўрмоқда.
“Биз бошқа хавф-хатарлардан ҳам ҳушёр туришимиз керак. Биз Шимолий Корея, унинг ядро арсенали ва ишлаб чиқилаётган ракета дастурлари, шунингдек, ядровий амбициялари ҳамда кучларимиз ва иттифоқчиларимиз хавфсизлигига таҳдид солувчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаши билан Эрон томонидан доимий таҳдидга дуч келамиз”, деган Пентагон раҳбари.
27 февраль куни, Украинада махсус операция бошланганидан бир неча кун ўтгач, Владимир Путин “НАТОнинг етакчи давлатларининг юқори амалдорлари Россияга қарши тажовузкор баёнотлар бераётгани” сабабли стратегик кучларни махсус шай ҳолатга келтиришни буюрганди.