Россия виза асосида ишловчи хорижликлар учун квотани 20 фоизга қисқартирди
Олам
−
12 Декабрь 2019
4157Россия ҳукумати виза асосида мамлакатга келадиган хорижликлар учун ишлаш учун рухсатномалар бўйича квотани тасдиқлади. 2020 йилга квота 105 минг киши этиб белгиланди. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
Қайд этилишича, квота ўтган йилдагига нисбатан 25 фоиздан ортиққа камайтирилган.
2019 йилда квота 144,5 минг киши бўлган, 2018 йил билан солиштирилганда тахминан 20 фоизга камайтирилди. 2020 йилда рухсатномалар сони 27 фоизга қисқарди.
“Федерация субъектлари таклифлари асосида 2020 йилда чет эл ишчиларини жалб қилиш талаби аниқланди - 104, 99 минг киши, бу 2019 йилга белгиланган эҳтиёжларнинг 72,6 фоизини ташкил этади. Россияга кириш учун таклифномалар ва чет эл фуқароларига ишлаш учун рухсатномалар бериш квоталари бир хил миқдорда белгиланди”, дейилади хабарда.
2019 йил биринчи ярмида Россияга ишлаш учун 2,4 миллион хорижлик келган. Булар асосан МДҲ фуқаролари. Келувчилар сони бўйича етакчи ўринда Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Украина ва Қозоғистон фуқаролари турибди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь