Россия вақтинчалик яшаш квотаси миқдорини пасайтирмоқчи

Олам

image

Россия ҳукумати 2026 йилда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россияда вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини қисқартиради. Бу ҳақда Россия ҳукуматининг фармойишига таяниб, ТАСС хабар берди.

“2026 йилга қадар хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия Федерациясида вақтинчалик яшаш учун рухсатномалар бериш ҳудудлар бўйича тақсимлансин, шунингдек, 3802 та квота белгилансин”, дейилади ҳужжатда. 

Шундай қилиб, 2026 йил учун Россия ҳукумати жами 3802 та вақтинчалик яшаш учун рухсатнома квотасини ажратган. Жорий йилда 5500 та лицензия берилган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 10 мингдан ортиқ бўлган.

“Квота миқдори ҳар бир ҳудуддаги миграция ҳолати ва иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, минтақавий таклифлар асосида белгиланади. Россия Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказилган миграция вазияти таҳлилига кўра, 2025 йилда барча ҳудудларда квотадан паст даражада фойдаланилган. Биринчи навбатда, талабнома берувчиларнинг белгиланган мезонларга жавоб бермагани аниқлаган. Шундай қилиб, 2025 йилнинг январь-июль ойларида белгиланган квотанинг атиги 17,5 фоизидан фойдаланилган”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга уч йил муддатга Россия Федерациясида яшаш ва ишлаш учун берилади. Бу мигрантларга патентсиз ишлаш имконияти, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ижтимоий кафолатлар каби қатор имтиёзларни тақдим этади. Шунингдек, уларга фуқаролик олиш учун ариза топшириш имконини беради. Рухсатнинг амал қилиш муддати тугагач, уни узайтириш мумкин эмас. Шундан сўнг, чет эл фуқаролари қайтадан яшаш рухсатномасини олиши ёки мамлакатни тарк этиши керак. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ рухсатнома олишга уринган ва юқумли касалликларга чалинган 4500 га яқин чет эл фуқароси Россиядан депортация қилингани ҳақида хабар берилганди.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия вақтинчалик яшаш квотаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг