Россия “Вагнер”га қанча тўлаган?

Олам

image

“Вагнер” гуруҳи Россия ҳукумати ва Мудофаа вазирлиги билан шартномалари асосида 858 миллиард рубль (тақрибан 9 миллиард 700 минг АҚШ доллари)дан  ортиқ маблағни ўз ҳисобига молиялаштирган. Бу ҳақда “Вести недели” дастури бошловчиси Дмитрий Киселёвга таяниб, РИА Новости хабар берди.

Киселёв “Вагнер” гуруҳи давлат билан тузилган шартномалар бўйича камида 858 миллиард рубль (9 миллиард 700 минг АҚШ доллари), Евгений Пригожиннинг “Конкорд” компанияси эса Мудофаа Вазирлиги билан озиқ-овқат масалалари бўйича келишувларга кўра, 845 миллиард рубль (9 миллиард 560 АҚШ доллари) олганини айтган. Телебошловчининг сўзларига кўра, бу гуруҳ шунча кўп пул ишлаб топганини англатмайди, лекин барибир бизнес ва амбицияларнинг кўлами қанчалик катта экани ҳақида маълумот беради.

Россия Президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков эса бу рақамларга изоҳ беришдан бош тортган ҳамда журналистларга Киселёв ва дастур муаллифлари билан боғланишни маслаҳат берган.

Маълумот учун, Путин ўтган ҳафта бошида расмийлар Пригожиннинг “Конкорд” компанияси даромадлари билан шуғулланиш ниятида эканини, у давлатдан бир йил ичида армиянинг озиқ-овқат таъминоти учун 80 миллиард рубль олганини айтиб ўтган. Жорий йилнинг 26 июнь куни эса Путин “Вагнер” жангчиларига Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузишни, қариндошлари ва дўстларининг ёнига қайтишни ёки Беларусга кетишни таклиф қилган. 27 июнда эса Федерал Хавфсизлик хизмати тергов бўлими “Вагнер”га қарши очилган жиноий ишни ёпган. 

Пригожиннинг бир кунлик исёни

Жорий йилнинг 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Пригожин Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимов “Вагнер”га топширилишини талаб қилиб, Москвага боришини эълон қилди. Бу орада Москвада ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Россия Федерал хавфсизлик хизмати эса Пригожинга қарши жиноий иш қўзғатди. Кечга бориб Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Федерацияси Президенти билан келишилган ҳолда “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин билан музокара олиб боргани маълум бўлди. Музокаралар якунида Россия ҳудудида қуролли ҳаракатларни тўхтатиш ва кескинликни юмшатиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Пригожин ҳам Москвага кетаётган қўшинлари ортга қайтарилганини маълум қилди.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Вагнер Пригожин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг