Россия ва Украина яна ҳарбий асирларни алмашди (видео)

Олам

image

Бугун 31 январь куни Украина ва Россия ҳарбий асирларни алмашди, натижада 207 украиналик ва 195 россиялик ватанига қайтди. Бу ҳақда Украина Президенти ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

“Бизникилар уйда. 207 ўғлон. Биз ҳар бир асирни унутмаймиз. Биз ҳаммани қайтаришимиз керак, бу борада иш олиб бориляпти”, деган у.

Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирларни алмашиш 24 январь, чоршанба куни бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ, чоршанба куни тушдан кейин Белгород вилояти, Яблоново қишлоғи ҳудудида Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокатга учраши оқибатида ҳаммаси чаппа кетди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 январь куни Украина 200 дан ортиқ украиналик ҳарбийлар ва тинч аҳолини уйига қайтарган эди. Россия Мудофаа вазирлиги эса Россия Қуролли кучларининг 248 нафар ҳарбий хизматчиси Украина асирлигидан қайтганини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина ҳарбий асирлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг