Россия ва КХДР келишуви “Осиё НАТОси”га жавоб бўлади – эксперт
Олам
−
18 Июнь
18856Россия Фанлар академиясининг Хитой ва замонавий Осиё институти қошидаги Корея тадқиқотлари маркази етакчи илмий ходими Константин Асмолов Шимолий Корея ҳамда Россия ўртасида кутилаётган янги келишувни “Осиё НАТОси”га жавоб деб баҳолади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Экспертнинг нашрга берган интервьюсига кўра, НАТОнинг осиёча вариантини яратиш учун тўхтовсиз интилаётган АҚШ, Япония ва Жанубий Кореяга бу жуда оғир келади.
“Бу қайсидир маънода жавоб. Чунки Вашингтон-Токио-Сеул учбурчаги Москва-Пекин-Пхеньян учбурчагидан кўра кўпроқ институционаллаштирилган. Бу эса уларнинг оддий таҳдид билан бирлашган давлатлар эканлигини кўрсатади. Ушбу учбурчакнинг яратилиши Москва ва Пхеньян ўртасидаги даҳшатли ва яширин ҳамкорлик билан яна бир бор ўз исботини топади”, дейди мутахассис.
Асмолов, шунингдек, кенг қамровли стратегик шериклик расмий равишда муносабатларнинг энг юқори даражаси эканлигига эътибор қаратди.
“Шартнома қўллаб-қувватланишининг ўзи аллақачон жуда юқори даража бўлса-да, бу келишув қанчалик ҳарбий-сиёсий таркибга эга бўлиши ҳақида рус тилидаги Ғарб матбуотларида жуда кўп миш-мишлар юрибди”, дея қўшимча қилган таҳлилчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Россияни Америкага қарши иттифоқчи сифатида кўраётгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Путиннинг тез орада Шимолий Корея ва Вьетнамга бориши айтилганди. Шу билан бирга, расмий Пхеньян Россия Президенти келиши учун ҳамма нарса тайёрлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси