Россия ва Беларусь Париж-2024 га таклиф этилмади
Спорт
−
27 Июль 2023
3514Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024 йилда Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпияда ўйинларига Россия ва Беларусни таклиф қилмади. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ХОҚ президенти Томас Бах уч кунлик ташриф билан Франция пойтахтида бўлиб, у ерда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси стартига бир йил қолгани муносабати билан тескари саноқ бошланганини эълон қилган.
Шунингдек, президент кеча, 26 июль куни 203 та мамлакат спортчиларини Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашишга расман таклиф қилган, бироқ улар сафида Россия ва Беларусь йўқ. Бах россиялик ва беларуслик спортчиларга нейтрал байроқ остида иштирок этиш имконияти берилиши ёки уларнинг иштироки бутунлай таъқиқланиши ҳақидаги мавзуни очиқ қолдирган.
“Олимпия Хартиясига мувофиқ, бугун бутун дунёдан спортчиларни Франция пойтахти Париж шаҳрида ХХХIII Олимпиада ўйинларини ўтказиш учун тўпланишга таклиф қилиш орқали ушбу муҳим воқеани нишонлаш мен учун катта шараф ва мамнуниятдир”, дейди Томас Бах.
LiveБарчаси