Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш ҳажмини янада оширмоқчи
Жамият
−
18 Декабрь 2023
6861Россия Ўзбекистонга нефт ва нефт маҳсулотлари экспортини кўпайтириш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда Россия Бош вазири ўринбосари, саноат ва савдо вазири Денис Мантуров РФ ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишида маълум қилди.
Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳам иштирок этган.
"Стандартлаштириш ва метрология соҳасидаги самарали ҳамкорлик қилинмоқда. Айни пайтда Ўзбекистон томонидан синов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлаш учун синов ускуналарининг тавсия этилган рўйхатлари шакллантирилди. Натижада ЕОИИ (Евросиё иқтисодий иттифоқи)нинг 15 та техник регламенти талабларига мувофиқлигини баҳолаш мумкин бўлади. Биз энергетика соҳасидаги ҳамкорликка катта аҳамият берамиз ва Ўзбекистонга нефть ва нефть маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш имкониятларини ўрганмоқдамиз", деган Мантуров.
Шу билан бирга, у Россия Ўзбекистоннинг ўз минерал-хомашё базасини ривожлантириш истагини қўллаб-қувватлаши ва геология ҳамда ер қаъридан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилишни давом эттиришга тайёрлигини айтган.
"Бизда Орол денгизи ва унга туташ ҳудудларда нефт ва газни қидириш бўйича муваффақиятли лойиҳалар мавжуд. Собиқ иттифоқ тарихида биринчи марта Ўзбекистон ҳудудида углеводород хомашёси учун сейсмик қидирув ишлари олиб борилди. Уларнинг натижалари минтақада йирик, асосан газ конлари топилишининг имконини беради", деган Мантуров.
LiveБарчаси