Россия Украинага музокаралар бўйича таклиф берди
Олам
−
28 Май 7873 1 дақиқа
Россия Украинага иккинчи раунд музокараларини 2 июнь куни Истанбулда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров журналистлар билан учрашувда сўз очди.
Лавровга кўра, Россия томони 2 июнь куни Истанбулда музокаралар ўтказишга мутлақо тайёр.
“Делегациямиз Украина делегациясига меморандумни тақдим этишга ва тўғридан тўғри музокараларнинг иккинчи раундини 2 июнь куни Истанбулда ўтказишга тайёр”, деган Лавров.
Шунингдек, Россия томони Туркияга меҳмондўстлик билан таъминланган турк майдончаси учун миннатдорлик билдирган.
“Биз, тинчлик жараёнининг муваффақиятига чин дилдан эмас, сўзда эмас, балки амалда манфаатдор бўлган барча томонлар Истанбулдаги Россия-Украина музокаралари янги босқичини қўллаб-қувватлашларига умид қиламиз”, деган Россия Ташқи ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 май куни Истанбулда Россия ва Украина делегациялари ўртасида сўнгги уч йил ичида илк учрашув бўлиб ўтганди. Учрашув давомида томонлар “1000 га 1000” форматида ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича энг йирик келишувга эришди. Шунингдек, тинчлик келишуви шартлари бўйича меморандум устида иш бошлашга келишилди.
Учрашувдан сўнг Украина Мудофаа вазири Рустам Умаров навбатдаги муҳим қадам сифатида Президентлар Зеленский ва Путин ўртасида учрашув ўтказилишини айтиб ўтди.
Live
Барчаси