Россия Украина билан музокара ўтказиши мумкинми?

Олам

image

Кремль Украина билан музокаралар олиб бориш истиқболини кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Бугун, 5 апрель куни, Песков журналистларнинг Украина билан музокаралар ўтказиш эҳтимоли ҳақида берган саволига бундай ҳолат ҳали-бери бўлмаслигини айтиб ўтган.

Шунингдек, Песков бугун Путин Россия ташқи сиёсати бўйича катта нутқ сўзлаши ҳақида маълумот берган.

Шу йилнинг 19 март куни Россия Президенти Владимир Путин мамлакат Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилишга тайёрлигини айтган эди. Унинг таъкидлашича, 2022 йил апрель ойида инқирозга дипломатик йўл билан барҳам бериш бўйича ўтказилган музокаралар Россия томонидан тўхтатилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский Польша пойтахти Варшавага Москва билан музокараларга тайёргарлик кўриш учун боргани айтилмоқда. Бу фикрларни Польша қуруқликдаги қўшинлари собиқ қўмондони, мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал Валдемар Скшипчак билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Дмитрий Песков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг