Зеленскийнинг Варшавага ташрифидан махфий мақсади ошкор қилинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Польша пойтахти Варшавага Москва билан музокараларга тайёргарлик кўриш учун боргани айтилмоқда. Бу ҳақда Польша қуруқликдаги қўшинлари собиқ қўмондони, мамлакат мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Вальдемар Скшипчакка таяниб, “Rzeczpospolita” нашри хабар берди.

У Украина можароси ҳозирда стратегик боши берк кўчага кирганини таъкидлаб, ҳамма нарса ҳарбий ҳаракатларни сиёсий йўллар билан тугатиш зарур бўладиган пайт яқинлашаётганидан далолат беришини қўшимча қилди. Демак, генералнинг фикрича, яқин келажакда тўқнашув томонлари ўртасида муроса топишга уринишларни кутиш мумкин.

Унинг таъкидлашича, Украина раҳбарининг Польшага келиш нияти яширин эмас.

“Менимча, бу шундай сафарларнинг биринчиси. Зеленский атрофида сиёсий қўллаб-қувватлаш муҳитини яратишни бошлаш керак. Унга ҳарбий ёрдам бор, бироқ ҳозир можаронинг охири яқинлашаётгани учун, назаримда, унга сиёсий ёрдам керак”, дейди Скшипчак.

Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, Ғарб давлатларининг Украина инқирозидан тўпланиб бораётган чарчоқлари ҳам можарони ҳал қилишга ҳисса қўшиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Польшага борди. Унга рафиқаси Елена Зеленская ҳамроҳлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Польша Владимир Зеленский Украинадаги уруш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made