Зеленский Польшага борди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский расмий ташриф билан Польшага борди. Бу ҳақда Украина раҳбари матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.

“Украина Президенти ва Биринчи хонимнинг Польшага расмий ташрифи бошланди. Владимир Зеленскийнинг ташрифи дастурига Президент Анжей Дуда, Бош вазир Матеуш Моравецкий билан музокаралар, икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши киритилган”, деб ёзган у Facebook'даги саҳифасида.

Никифоровнинг таъкидлашича, Зеленский Украина-Польша бизнес-форуми доирасида Польша бизнеси вакиллари ва Украина билан чегарадош шаҳарлар мэрлари билан ҳам учрашади. Бундан ташқари, поляклар ва украиналикларга мурожаат билан чиқиши ҳам кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Польша Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг