Россия Туркиянинг 7 та “Bayraktar”ини уриб туширди (видео)

Олам

image

Бугун, 5 апрель куни Россия Мудофаа вазирлиги “Тор” тактик зенит-ракета мажмуаси экипажи томонидан Туркияда ишлаб чиқарилган “Bayraktar TB2” Украина дронини йўқ қилгани тасвирини намойиш қилди. 

"Жанговар навбатчилик жараёнида 20 та ҳаво нишони аниқланди. Тор ҳаво мудофаа тизими экипажининг малакали ҳаракатлари натижасида барча нишонлар назоратга олинди ва йўқ қилинди. Улар орасида еттита “Bayraktar TB2” жанговар учувчисиз учиш аппарати ҳам бор", дейилади вазирлик баёнотида. 

Қайд этилишича, махсус ҳарбий операция давомида Сергей Пачепка қўмондонлигидаги “Тор” зенит-ракета комплекси экипажи ўз масъулияти ҳудудида ҳаво бўшлиғини назорат қилиш вазифаларини бажаради, Украинадаги махсус ҳарбий операция пайтида РФ Қуролли Кучлари бўлинмаларини қамраб олади.

Таъкидланишича, “Тор” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими дронларнинг бутун тўдасига бардош бера олади. Мажмуа антирадар ва қанотли ракеталар, учувчи бомбалар, самолётлар, вертолётлар ва учувчисиз учиш аппаратлари ҳужумларидан қуруқлик тузилмаларининг биринчи эшелонларини қоплаш учун мўлжалланган. Шу билан бирга, "Тор" ўзи белгиланган ҳаво ҳудудини бошқариши ва "дўст ёки душман" тизими томонидан аниқланмаган барча ҳаво нишонларини мустақил равишда уриб тушириши мумкин. Комплекс 12 км гача учиш масофаси ва 10 км баландликдаги 16 та вертикал учириладиган зенит-ракеталарни ўз ичига олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Bayraktar Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

2482

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг