Россия ТИВ Москвадаги АҚШ элчихонасидан ҳисоб сўради

Олам

image

Бугун, 27 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги Америка дипломатик миссиясининг юқори мартабали дипломатини чақиртирди ва унга Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга Нью-Йоркка сафари давомида ҳамроҳлик қилиши керак бўлган журналистлар гуруҳига виза расмийлаштириш тўхтатилгани юзасидан норозилик нотаси билан расмий демарш берилди. Бу ҳақда Россия ТИВ баёнотида айтилди.

“Оддий журналистик фаолиятнинг олдини олишга қаратилган бундай қўпорувчилик жавобсиз қолмаслиги алоҳида таъкидланди. Шу муносабат билан АҚШ элчихонасига жосуслик фаолиятида айбланиб ҳибсга олинган Америка фуқароси Эван Гершковичнинг 11 май куни консуллик ташрифи ҳақидаги илтимоси рад этилаётгани ҳақида маълум қилинди”, дейилади Россия ТИВ хабарида.

Шунингдек, вазирлик ҳозирда бошқа мумкин бўлган жавоб чоралари ишлаб чиқилаётгани, улар ҳақида Америка томони тегишли равишда хабардор қилинишини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари бўлиб ўтган БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида қатнашиш учун Россия делегациясига АҚШ томонидан виза берилиши бироз чўзилганди. Апрел ўрталарида АҚШ Россия делегациясига виза беришни бошлаган бўлсада, тадбирни ёритадиган россиялик журналистларга сўнгги дақиқаларгача виза берилмади. БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида Лавров шу масалани ҳам эътибордан қочирмади ва  унинг самолёти ҳавога кўтарилган пайтда АҚШнинг Москвадаги элчихонаси журналистларга визали паспорт беришга тайёрлигини эълон қилганини айтди. Эртаси куни бўлган матбуот анжуманида эса у Россия бйни унутмаслиги ва кечирмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Москва АҚШ элчихонаси Россия ТИВ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made