Россия Польшанинг товон пули ҳақидаги даъволарига жавоб қайтарди

Олам

image

Польшанинг Россияга Иккинчи жаҳон уруши давридаги йўқотишлар учун компенсация тўлаш ҳақидаги даъволари сиёсий фантазиялар доирасига киради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Европа учинчи департаменти директори Олег Тяпкин РИА Новости’га маълум қилди.

“Польша сиёсий доираларининг Россияга Польшанинг Иккинчи жаҳон уруши пайтида кўрган йўқотишлари билан боғлиқ ноадекват даъволари сиёсий фантазияларга тааллуқли”, дейди Тяпкин бу даъволарни шарҳлар экан.

Унинг таъкидлашича, Польша расмийлари ўзларининг ички сиёсий муаммоларини ҳал қилар экан, кўпинча “тарихий ревизионизм”га мурожаат қилишади.

“Уларнинг очиқ ахлоқсизлиги яққол кўриниб турибди: агар СССР фашистлар Германияси устидан ғалаба қозонмаганида эди, Польша польяк халқининг миллий давлати сифатида мавжуд бўлмас эди ва миллионлаб поляклар қулликнинг чидаб бўлмас тақдирига дуч келган ва фашистлар қўлида қирилган бўлар эди”, дея хулоса қилган дипломат.

Аввалроқ Польша Ташқи ишлар вазирлиги Германиядан Иккинчи жаҳон уруши натижасида етказилган зарар учун компенсация сифатида 6,2 триллион злоти (тахминан 1,3 триллион доллар) талаб қилганди. Шу билан бирга, польшалик сиёсатчилар Россиядан ҳам товон пули олиш умидида эканини қайта-қайта билдиришган. Россиядан пул талаб қилиш ғоясини яқинда мамлакат Президенти Анжей Дуда қўллаб-қувватлаган эди.

Германия Ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Польшанинг талабига жавобан товон тўлаш масаласи ёпилганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Иккинчи жаҳон уруши товон

Баҳолаганлар

546

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг