Польша Иккинчи жаҳон урушидаги вайронгарчиликлар учун Германиядан товон талаб қилди
Олам
−
03 Октябрь 2022
8382Польша Ташқи ишлар вазири Збигнев Рау Германиядан Иккинчи жаҳон уруши давридаги вайронагарчиликлар учун 1,3 триллион евро товон ундиришни талаб қилувчи нотани имзолади. Бу ҳақда “TVN24” нашри хабар берди.
"Мен имзолаган дипломатик нота Германия Ташқи ишлар вазирлигига топширилади", дейди вазир.
Раунинг сўзларига кўра, томонлар 1939-1945 йиллардаги фашистлар тажовузи ва истилоси йилларида етказилган моддий ва номоддий йўқотишларни қоплаш масаласини ҳал қилиш бўйича чоралар кўришлари керак.
Аввалроқ, 1 сентябрь куни Польша ҳукумати Германиядан Иккинчи жаҳон уруши натижасида етказилган зарар учун товон пули сифатида 6,2 триллион злотий (тахминан 1,3 триллион доллар) талаб қилган эди.
14 сентябрда Польша Сейми мутлақ кўпчилик овоз билан резолюцияни қабул қилди. Унда айтилишича, Варшава ҳеч қачон Германия давлати етказган кўп сонли инсоний ва моддий йўқотишлар учун товон олмаган ва шунинг учун Берлин билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга интилади.
Бунга жавобан Германия канцлери Олаф Шольц Польшанинг Германиядан янги товон тўлаш талаби туфайли икки давлатнинг мавжуд чегараларини қайта кўриб чиқиш имкониятига шама қилган.
Иккинчи жаҳон уруши – ХХ асрда содир бўлган жаҳон тарихидаги энг йирик уруш. Бу уруш 1939 йил 1 сентябрдан бошланиб, 1945 йил 2 сентябрда тугаган. Айнан Германиянинг Польшага бостириб кириши Иккинчи жаҳон урушини бошлаб берган. 3 сентябрда эса Британия ва Франция Германияга қарши уруш эълон қилган. СССР 1939 йил 17 сентябрда Польша ҳудудига қўшин киритган
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь