Россия Мудофаа вазири Ўзбекистонга келди

Жамият

image

Кеча, 21 январь куни Россия Мудофаа вазири Андрей Белоусов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Билдирилишича, Белаусов Тошкентга ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов, шунингдек, мамлакат ҳарбий-сиёсий раҳбарияти билан музокаралар ўтказади.

"Андрей Белоусов Марказий Осиё минтақасида хавфсизликни таъминлаш, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилади", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили июнь ойида Россия Федерацияси Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев, ноябрда эса Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Краснов Ўзбекистонга келганди. Уларнинг иккаласи ҳам Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлган.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Ўзбекистон Андрей Белоусов Шуҳрат Холмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг