Шавкат Мирзиёев Россия Бош прокурорини қабул қилди

Жамият

image

Бугун, 21 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Россия Федерацияси Бош прокурори Игорь Красновни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини олий даражада эришилган келишувларга мувофиқ ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, терроризм, экстремизм, кибержиноятлар, коррупция ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида, жиноий активларни қайтариш, сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамлаштириш борасида бош прокуратуралар ўртасидаги ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

“Мамлакатларимиз прокуратура идоралари ўртасида яқин мулоқотни йўлга қўйиш, ўзаро алоқа ва алмашинувларни кенгайтириш, қўшма тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Бош прокурори Игорь Краснов амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келгани хабар қилинганди. Россия прокуратураси хабарига кўра, Тошкентда прокуратура органлари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг асосий масалаларини муҳокама қилган, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жиноятчиликка қарши курашиш механизмларини такомиллаштириш бўйича кейинги қўшма қарорларни ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Игорь Краснов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made