Россия Литвага ультиматум қўйди
Олам
−
20 Июнь 2022
27333Агар Литва яқин келажакда Калининград вилоятига юк транзитини тўлиқ тикламаса, Россия миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилган.
“Биз Литва томонининг халқаро-ҳуқуқий мажбуриятларни, биринчи навбатда, Россия Федерацияси ва Европа Иттифоқининг 2002 йилдаги Калининград вилояти ва Россия Федерациясининг қолган ҳудуди ўртасидаги транзит тўғрисидаги қўшма баёнотини бузувчи провокацион чораларини очиқча душманлик сифатида кўриб чиқамиз”, дейилади баёнотда.
Шу муносабат билан Россия Ташқи ишлар вазирлиги Литванинг Муваққат ишлар вакили Виржиния Умбрасенени чақириб, унга кескин норозилик билдирган.
Литва темир йўллари Калининград темир йўлини 18 июндан бошлаб Европа Иттифоқи санкцияларига дучор бўлган юкларнинг транзитини тўхтатиш ҳақида огоҳлантирганди. Ҳудуд губернатори Антон Алихонов Калининград вилояти паром мажмуаси Вильнюс қарори фонида қўшимча юкларни ташиш имкониятига эга эканини таъкидлади. Нефть маҳсулотларини Литва орқали транзит қилиш давом этмоқда, уларнинг транзити 10 августгача чекланмаган.
Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Литва ҳукуматининг қарорини ноқонуний ва қабул қилиб бўлмас деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, бу вазият чуқур таҳлилни талаб қилади ва шунга кўра, жавоб чоралари кўрилади.
LiveБарчаси