Литвага жавоб тайёрланяпти – Песков

Олам 17061
image

Россия ҳукумати Калининград вилоятига товарлар транзити чеклангани муносабати билан Литвага жавоб қилиш масала муҳокама қилинмоқда, турли чоралар кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Чоралар тайёрланмоқда. Биз ҳамма нарсани синчковлик билан ўлчаб кўрганимиздан сўнг, нимадир ҳақида гапира бошлаймиз”, деган у ва аниқ қарорлар муҳокама қилинаётганини қўшимча қилган.

Аниқлик киритишувчи саволга жавобан Кремль матбуот котиби турли чора-тадбирлар кўрлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Россия Литва томонидан Калининграднинг транспорт блокадасига муносабатни танлашда аниқ шакл ёки вақтга эътибор қаратмайди. Асосийси, чекловларга жавоб бериш, дейди Песков.

“Қачонки биз тайёр бўлсак, ўшанда кутишимиз мумкин. Ҳеч қандай аниқ шакл йўқ. Бу ерда биз учун асосийси бундай нохуш қадамларга жавоб бериш ва ҳеч қандай муддатга риоя қилмаслик”, деган Кремль вакили.

Россия ҳукуматининг Литва ҳудуди орқали Калининградга юк транзитини чеклаш фундаментал ҳужжатларга зид эканлигига ишончи комил, дея хулоса қилган Президент матбуот котиби.

Эслатиб ўтамиз, Литва Европа Иттифоқи санкцияларига киритилган маҳсулотларни ўз ҳудуди орқали Россиянинг Калининград вилоятига транзит қилишни чеклаб қўйди. Бунга Россия ТИВ таҳдидомуз муносабат билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 653
Рейтинг: 3
t
×