Литва Калининград блокадасини тўхтатишга рози бўлди

Олам

image

Литва Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқи ҳудуди орқали Калининград вилоятига юкларни транзит қилиш бўйича Европа комиссиясининг янгиланган қоидаларини қўллаб-қувватлади. Янги тартиб фақат автомобиль транспортида юк ташишни тақиқлайди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.

Вазирликнинг таъкидлашича, санкциялар рўйхатига киритилган юкларни Калининград вилоятига қуруқликдан олиб ўтишни тўлиқ тақиқлашга имкон берувчи ЕИнинг аввалги қоидалари янада мақбулроқ бўлган.

Литва расмийлари, шунингдек, Россия томонидан транзит имкониятларини суиистеъмол қилишга уринишларни синчковлик билан кузатиш, принципиал баҳолаш ва самарали текшириш орқали санкциялар ижросини таъминлашга ваъда берди.

Агар бундай ҳолатлар аниқланса, Литва бир томонлама тартибда “бундай уринишларнинг олдини олиш” ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Маьлумот учун, Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хати-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Литва

Баҳолаганлар

247

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг