Россия Литвага норозилик “нота”си йўллади

Олам

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Калининград сабаб Литва ТИВга "нота" йўллади. Бу ҳақда Россиянинг Литвадаги Муваққат ишлар вакили Сергей Рябокон бугун, 28 июль куни “Россия-24” телеканали эфирида маълум қилди.

"Нота" йўллашга Калининградга транзит учун фойдаланилган Литванинг “Шауляй банк”и тез орада Россияга хизмат кўрсатишни тўхтатиши ҳақида огоҳлантиргани сабаб бўлган.

“Литва мамлакати бутун Калининград юк транзитини битта банкка туташтирди, бу “Шауляи банк”. “Шауляй банк” 1 сентябрдан бошлаб Россия билан барча банк муносабатларини тўхтатиши ҳақида хабар берди. Биз бунга эътибор қаратдик, "нота" ёздик. Кеча Литва Ташқи ишлар вазирлигида бўлганимда, мен уларга савол бердим, “Шауляй банк” бўйича "нота"ни шахсан уларга топширдим”, деган Рябокон.

Маьлумот учун, Литва Республикаси 18 июнь куни санкцияланган товарларнинг Калининградга транзитини тўхтатди. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Кремль Вильнюснинг хатти-ҳаракатлари ноқонуний ва халқаро келишувларга зид эканлигини таъкидлади. Литва ҳукумати ва Европа Иттифоқи раҳбарияти, ўз навбатида, мамлакат ҳеч қандай бир томонлама ёки қўшимча чекловлар киритмаганини, фақат “санкцияларни изчил қўллаётганини” таъкидлади.

Июнь ойи охирида “Reuters” агентлиги ЕИ Москва билан зиддиятни юмшатиш учун Литва орқали Калининград вилоятига транзит чекловларини бекор қилиш ниятида эканини хабар қилди.

Кўп ўтмай Литва ЕИ таклифига розилик билдирди ва Россиянинг Калининградга трансҳзит қилинадиган маҳсулотларини санкциялар рўйхатидан чиқаришини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Литва

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг