Россия коронавируснинг авж нуқтасидан ўтди – Путин
Олам
−
27 Май 2020
7793Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакатда коронавирус тарқалишининг авж чўққисидан ўтилганини маълум қилди. Бу ҳақда у Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашув чоғида маълум қилди.
Путин Россия ёрдам таклифларини олишда давом этаётганини таъкидлади. Хитой, АҚШ, Италия каби бир қанча давлатлар Россияга ёрдамларини таклиф қилишмоқда.
“Тўғри, биз аллақачон эпидемиянинг юқори чўққисидан ўтдик. Cиз қилган барча ишлар бутун дунёдаги шерикларимиз билан ўзаро муносабатларимизнинг янги босқичга олиб чиқади“, дейди Россия раҳбари.
Аввалроқ, Путин россияликларни коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини ҳақида огоҳлантирган эди. Шунингдек, Президент пандемия туфайли қолдирилган ҳарбий парад ўтказилиши кунини маълум қилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Россияда коронавируснинг 362 342 ҳолати аниқланган, 131 129 киши соғайиб, 3 807 киши вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь