Россияда Конституция бўйича референдум санаси белгиланди

Олам

image

Россияда жорий йилнинг 22 апрель куни Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича бутунроссия референдуми ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Овоз бериш куни 19 апрелда православларнинг рўзаси тугаши ва 24 апрелда мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойининг бошланишини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

Шунингдек, 22 апрель дам олиш куни этиб белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президент Владимир Путин жорий йилнинг 15 январь куни мамлакат Конституциясига ўзгартириш киритиш таклифини билдирганди. Орадан кўп ўтмай Путин илгари сурган таклифлар бўйича ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси Думага киритилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Конституция референдум

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг