Россия Киевга йирик ҳужум уюштирди. Қурбонлар бор
Олам
−
24 Апрель 8504 2 дақиқа
Бугун, 24 апрелга ўтар кечаси Россия Украина пойтахти Киев шаҳрига ҳужум уюштирди. Оқибатда 9 киши ҳалок бўлган, 60 дан ортиқ киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Ярадорлар орасида болалар ҳам бор. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
Нашрга кўра, Киев мэри Виталий Кличко ҳужум ҳақида тонгги 03:30 лар атрофида хабар берган ва дастлаб 41 нафар фуқаро жабрланган, шу жумладан 5 бола ҳақида маълумот берган. Кейинчалик бу рақамлар янгиланди – жароҳатланганлар сони 50 кишидан ошди, ўлим ҳолатлари ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
“54 киши жабрланган. Улардан 38 нафари, шу жумладан 6 бола шифохонага ётқизилди. Қолганларига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди”, деди Кличко.
Киев ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко ҳам шаҳарга зарба берилганини тасдиқлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳужумда баллистик ракеталар ҳам ишлатилган. Шаҳар бўйлаб тўққиздан ортиқ ёнғин чиқиб, фуқаролик инфратузилмасига зарар етган.
“Вазият жуда жиддий. Бу рус дунёсининг бутун моҳиятини очиб беради”, деб ёзди Ткаченко.
Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати маълумотига кўра, жабрланганлар сони ошишда давом этмоқда – ҳозирча 63 киши жароҳат олган, 42 нафари шифохонага ётқизилган, улар орасида 6 нафар бола бор. Шу билан бирга, қулаб тушган бинолар остида қолган одамлар қидирилмоқда.
Шунингдек, тураржой бинолари, гаражлар, маъмурий бинолар, бўш турган иншоотлар вайрон бўлган, автомобиллар ва қуруқ ўт-ўланлар ёниб кетган. Ёнғинлар ўчирилган бўлса-да, пойтахтнинг 5 туманида оқибатларни бартараф этиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи бошида Россиянинг Киевга баллистик ракеталар билан уюштирган ҳужуми оқибатида уч киши жароҳат олганди. Шунингдек, Дарница туманида нотуруржой ёниб кетган, бошқа бир бино эса вайрон бўлган. Оболон туманида мебель цехи ва унга қўшни омборхона ёниб кетган, беш қаватли бизнес марказининг уч қавати қисман вайрон бўлган. Соломянка туманида очиқ ҳудудда алоҳида ёнғин ўчоқлари ва омбор биносининг фасади ёнган.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь