Россия қилган ишлар адолатли жавоб беришни талаб қилади – Зеленский
Олам
−
21 Май 2022
6800Украина ерлари Россия ҳарбийларидан тозаланмагунча курашни давом эттириш керак. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский таъкидлади.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия армияси жорий йилнинг 24 февралидан бери ва ундан олдин, 2014 йилдан бери қилган барча ишлар адолатли жавоб беришни талаб қилади.
“Биринчидан, бу озодлик. Биз ўз юртимизни босқинчилардан тозаламагунимизча ва Украина хавфсизлигини кафолатламагунимизча курашишимиз керак.
Иккинчидан, бу барча россиялик ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортиш. Украина судларида ҳам, Халқаро трибуналда ҳам, уруш давом этаётган пайтда жанг майдонида ҳам. Аммо, учинчидан, биз Россия Украинада вайрон қилган ҳамма нарсани қандайдир тарзда қоплашини таъминлаш устида ишлаяпмиз. Ҳар бир ёнган уй. Ҳар бир вайрон бўлган мактаб, вайрон бўлган шифохона. Ҳар бир портлаган маданият ва инфратузилма объекти. Ҳар бир вайрон бўлган корхона. Ҳар бир тўхтаб қолган бизнес”, деган Зеленский.
Шунингдек, у Россия истилоси остида босқинчиларга қарши курашни давом эттираётган барча украиналикларга миннатдорлик билдирган.
“Бугун мен ишғолга қарши курашни тўхтатмаётган халқимизга раҳмат айтмоқчиман. Ва айниқса, ҳозир вақтинча Россия, унинг армияси назорати остида бўлган ҳудудда бўлганлар учун. Ҳар биримиз босқинчилар бизнинг еримизда бирор нарсани ҳал қилишга ҳақли эмаслигини кўрсатишимиз керак. Бу бизнинг ғалабамизнинг муҳим таркибий қисмидир”, деган Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь