Россия қатор давлатлар билан авиақатновни тиклаяпти
Олам
−
16 Январь 2021
18722Россия жорий йил 27 январдан Вьетнам, Ҳиндистон, Финляндия ва Қатар билан халқаро авиақатновларни тиклайди. Парвозлар ҳафтада бир неча марта Москвадан амалга оширилади.
“Ўтказилган муҳокама якунига ва алоҳида давлатлардаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда 27 январдан қуйидаги давлатлар билан авиапарвозларни тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди: Вьетнам (Москва – Ханой, ҳафтада икки марта), Ҳиндистон (Москва – Деҳли, ҳафтада икки марта), Финляндия (Москва – Хельсинки, ҳафтада икки марта, Санкт-Петербург – Хельсинки, ҳафтада икки марта), Қатар (Москва – Доҳа, ҳафтада уч марта)”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, мазкур қарор юқоридаги давлатлардаги эпидемиологик вазият барқарорлашгани ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинган.
Бундан ташқари, Миср билан авиақатновларни частотасини кўпайтиришга қарор қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон етти давлат билан халқаро авиарейслар бўйича чеклов муддатини узайтирганди.
LiveБарчаси