Ўзбекистонга 7 та давлатдан киришга қўйилган тақиқлар узайтирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 21 декабрь санасидан 2021 йил 10 январга қадар Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатлари билан халқаро авиарейслар (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатилган эди.

Бугунги кунга қадар юқорида қайд этилган мамлакатларда эпидемиологик вазият мураккаблиги сақланиб колгани сабали 2021 йил 10 январига қадар киритилган чеклов муддати Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 1 февралига қадар узайтирилди.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия, Италия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва Жанубий Африка Республикаси давлатларида сўнгги 14 кун давомида бўлган шахслар юқоридаги чеклов амал қилган давр мобайнида Ўзбекистон Республикасига киритилмаслиги белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

278

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг