Россия Германия битимидан чиқиб кетмоқчи

Олам

image

Россия 1996 йилда Германия билан имзоланган ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги битимдан чиқмоқчи. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Вазирлик изоҳига кўра, ушбу битим расмий равишда амал қилаётган бўлса-да, ҳозирги шароитда “унинг мазмуни йўқолган ва амалий аҳамиятини йўқотган” ҳамда “Россия ва Германия ўртасидаги бугунги давлатлараро муносабатларга бутунлай мос келмайди”.

“Шу муносабат билан Россия томони ушбу битимдан чиқиш ниятида. Ҳозирда зарур ички давлат тартиб-таомиллари амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Россия ТИВ Германия раҳбариятини аҳолига нисбатан “ғоявий тарғибот” олиб бораётганликда ва “Россияга қарши ҳарбий-сиёсий вазиятни кескинлаштириш”да айблаган. 

“Германия ҳукумати ҳаддан ташқари ташқи сиёсий амбицияларга эга бўлиб, улар Россиянинг хавфсизлик соҳасидаги ҳаётий манфаатларига тўғридан тўғри зиддир”, дейилади хабарда. 

Россия ва Германия ўртасидаги ҳарбий-техник ҳамкорлик битими 1996 йил 14 июнда имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, у дастлаб 5 йил давомида амал қилади ва агар томонлардан бири муддати тугашидан камида 6 ой олдин дипломатик каналлар орқали ёзма билдиришнома юбормаса, ҳар уч йилда автоматик равишда узайтирилади.

Германия Россиянинг Украинага қарши босқини бошланганидан бери Украинага энг катта ҳарбий ёрдам кўрсатган давлатлардан биридир. Россия Германиянинг ушбу ҳаракатларини қаттиқ танқид қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Бундестаги депутати, Христиан-демократлар иттифоқи аъзоси Родерих Кизеветтер Россия ва Германия ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштириш учун барча россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишни ва Берлиндаги “Рус уйини” ёпишни таклиф қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг