Россия газисиз бир ҳафтага ҳам боришмайди – Медведев Европа ҳақида

Олам

image

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Европа комиссиясининг Европа давлатлари учун Россия гази учун рублда тўлашга розилиги ҳақидаги хабарларга киноя билан муносабат билдирди.

“Европа комиссияси газ учун тўловни рублда амалга оширишга рухсат берди, демак Россия Президентининг фармони ҳали ҳам Европа бизнеси томонидан қўлланилиши мумкин. Биз европалик ҳамкорларимизнинг изчиллиги ва ҳалоллигини қадрлаймиз”, деб ёзган Медведев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

У Халқаро валюта жамғармасининг Европа олти ойгача Россия газисиз муаммосиз яшаши мумкинлиги ҳақидаги маълумотигаэътибор  қаратган. 

“Аммо жиддий айтса, улар ҳатто бир ҳафтага ҳам етиб бормайди”, деган Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Медведев.

Аввалроқ Халқаро валюта жамғармаси ҳисоб-китобларига кўра, Европа давлатлари жиддий муаммоларсиз бор-йўғи олти ой Россия табиий газисиз яшай олиши, шундан сўнг жиддий иқтисодий муаммолар бошланиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Европа комиссияси иттифоққа аъзо давлатлар ва компанияларга Россиядан санкцияларни бузмаган ҳолда газни рублда сотиб олиш мумкиниги ҳақида тушунтириш юборганди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 1 апрель куни Россия Президенти Владимир Путиннинг Россия газини “дўст бўлмаган мамлакатлар”га рублда сотиш тўғрисидаги фармон кучга кирди. Бунга Европа давлатлари Москванинг Украинага ҳарбий босқини ортидан жорий қилган мислсиз санкциялари сабаб бўлди. Еврокомиссия дастлаб газ учун тўловни рублда амалга ошириш жорий қилинган санкцияларни бузиш деб ҳисоблаётгани айтилганди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари бу борада ягона позицияга эга эмас. 13 апрель куни Австрия канцлери Карл Нехаммер унинг мамлакати Германия, Венгрия ва Болгария билан биргаликда Россия гази етказиб бериш эмбаргосига қарши эканини айтди. 

Шунингдек, Италия Россия талаб қилаётган газ учун янги тўлов шартларини Европа Иттифоқи томонидан бу хатти-ҳаракатларни Россияга қарши санкцияларнинг бузилиши сифатида тан олса, бажаришдан бош тортиши ҳам маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

407

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг