Россия элчиси Озарбайжон ТИВга чақирилди

Олам

image
Россия Озарбайжонга таҳдид қилаётгани йўқ – Кремль north_east

Россия Озарбайжонга таҳдид қилаётгани йўқ – Кремль

Вазият жиддий. Россия ТИВ Озарбайжон элчисини чақиртирди north_east

Вазият жиддий. Россия ТИВ Озарбайжон элчисини чақиртирди

Россия Федерациясининг Бакудаги элчиси Михаил Евдокимов Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати баёнот берди.

Қайд этилишича, Россия томонининг икки давлат муносабатларига путур етказаётган нодўстона хатти-ҳаракатлари юзасидан россиялик дипломатга норозилик билдирилган.

Бу маълумотларга кўра, Озарбайжон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Араз Азимов икки давлат ўртасидаги муносабатларга путур етказувчи нодўстона хатти-ҳаракатлар ва қадамлар юзасидан Россия томонига норозилик нотасини билдирган.

“Россия томонидан содир бўлган воқеа юзасидан берилган тушунтириш эксперт хулосаси ва марҳумларнинг жасадларида зўравонлик излари борлигига зид келади”, дейилади ТИВ хабарида.

Ушбу рейдлар муносабати билан Россия оммавий ахборот воситаларида этник муросасизлик кўринишлари кузатилаётгани, озарбайжонликларга нисбатан “этник жиноий гуруҳ” каби ибораларнинг қўлланишига йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланган.

“Озарбайжон Россия томонидан қонун бузилиши ҳолатлари бўйича ҳар томонлама ва холисона текширув ўтказишини ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортишини кутмоқда. Шунингдек, Озарбайжоннинг бу борадаги позициясини Россиянинг ички ишларига аралашиш деб ҳисоблаш мумкин эмаслиги таъкидланди. Россия томонининг хабарлари “Sputnik Озарбайжон” ваколатхонасида кўрилган ҳаракатларга оид хабарлари асоссиз деб топилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дея қўшимча қилган ТИВ.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги ўтган йилнинг охирида Россия ҳаво ҳудудида уриб туширилган “Озарбайжон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига тегишли самолёт билан содир бўлган воқеадан сўнг Россия расмийлари ва оммавий ахборот воситалари орқали Озарбайжонга қарши амалга оширилган дезинформацион кампания билан бир қаторда, зарур қадамлар қўйилмагани ва ҳақиқий вазиятни бузиб кўрсатишга уринишлар ҳам қабул қилиниши мумкин эмаслигини ҳам таъкидлади.

“Озарбайжон Россиядан ушбу жиноят юзасидан тўлиқ ва ошкора тергов олиб боришини кутмоқда. Жабрланганларга товон пули тўлаш бу қадамлар икки томонлама муносабатлардаги салбий муҳитни бартараф этиш учун жуда муҳим ҳисобланади”, дейилади вазирлик баёнотида.

Учрашувда, шунингдек, сўнгги 4-5 ой давомида Россия ижтимоий-сиёсий муҳити ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг Озарбайжон суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва халқига қарши қаратилган баёнот ва чиқишлари икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётган омил экани қайд этилди.

Маълумот учун, июнь ойининг охирида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтган йиллардаги қотиллик иши доирасида асли озарбайжонликлар қўлга олинди. Рейд давомида икки киши – ака-ука Сафаровлар вафот этди. Екатеринбург суди эса иш доирасида беш кишини ҳибсга олган: Аҳлиман Ганжиев, Мазоҳир, Акиф, Аяз ва Бакир Сафаров. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “г” банди – аввал айрим аъзолари қўлга олинган уюшган гуруҳ томонидан содир этилган қотиллик бўйича айблов қўйилган.

Бундан ташқари, Озарбайжон диаспораси раҳбари Шахин Шихлинский ҳибсга олинди ва сўроқдан сўнг қўйиб юборилди. Шунингдек, озарбайжонлик таниқли тадбиркор Юсуф Халилов ҳам ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Баку Россия элчиси Михаил Евдокимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг