Россия дронлари Одесса ва Запорожьега ҳужум қилмоқда

Олам

image

Россия қуролли кучлари бугун, 16 декабрь куни Одесса ва Запорожьега дронлар орқали ялпи ҳужумлар қилган. Бу ҳақида Украина армиясидаги манбасига таяниб, “Deutsche Welle” ахборот агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Россия томонидан Украинага 69 та дрон зарбаси келиб тушган. Қуроллар асосан “Shahed” ва “Гербера” типидаги дрон бўлиб, ҳужум Орёл, Приморско-Акхтарск (Краснодар), Миллерово (Ростов) ва аннекция қилинган Қримдандан амалга оширилган.

Украина қуролли кучлари 57 та дронни зарарсизлантирганини эълон қилди. Фақат 10 дрон нишонга етиб борган. Ҳужум давом этмоқда.

Россия Одессадаги иситиш қозонхоналарни ишдан чиқарган. Запорожьеда эса кўп қаватли уйга зарба берилгани айтилмоқда. Оқибатда 3 киши жароҳат олди. 

Ҳудудда қутқарувчилар иш олиб бормоқда, юқори қаватлардан аҳоли эвакуация қилинмоқда. Қолган дронлар ҳали ҳам осмонда, бу янги хуружлар эҳтимолини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Москвага дронлар ҳужум қилгани, учта асосий аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилгани айтилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг